Препарат артишока экстракт

Препарат артишока экстракт

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АРТИШОКА ЭКСТРАКТ-ЗДОРОВЬЕ

ARTICHOKE EXTRACT

 

Препаратнинг савдо номи: Артишока экстракт-Здоровье

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 100 мг ёки 300 мг артишокнинг янги ўтидан (экстрагент – тозаланган сув) қуюқ экстракти (7,5:1);

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, кальций стеарати, кросповидон; капсула қобиғи титан диоксиди (Е 171), сариқ шафақ FCF (Е 110), желатин (100 мг ли доза) ёки титан диоксиди (Е 171), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II, III) оксиди (Е 172), желатин (300 мг ли доза) сақлайди.

Таърифи: тўқ сариқ рангли қопқоқча ва корпусли (100 мг ли доза) ёки тўқ сариқ-жигаррангдан жигарранггача рангли (300 мг ли доза) қаттиқ желатин капсулалар.

Капсула ичидагиси – кул ранг тусли оч-жигаррангдан кул ранг тусли тўқ жигарранг ранглигача бўлган майда гранулаланган кукун. Оқ рангли киритмалар, кукун ва кукун заррачаларининг агрегатлари бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Жигар ва ўт чиқариш йўлларининг касалликларида қўлланадиган воситалар. Билиар патологияда қўлланадиган воситалар.

АТХ коди: А05А Х.

Фармакологик хусусиятлари

Ўсимликлардан олинадиган восита; артишок баргларининг экстрактини сақлайди. Сафро ҳайдовчи, гепатопротектор, сийдик ҳайдовчи таъсирга эга.

Фармакологик самараси препаратнинг таркибига кирувчи биологик фаол моддаларнинг – цинарин, хлороген кислотаси, аскорбин кислотаси, каротин, В гуруҳи витаминлари, инулиннинг мажмуаси билан боғлиқ. Препаратнинг асосий таъсир этувчи моддаси – цинарин – асосан, холеретик таъсирга эга. Холекинетик таъсири камроқ даражада намоён бўлади. Аскорбин кислотаси, каротин, В гуруҳи витаминлари ва инулин алмашинув жараёнларини яхшилайди.

Препарат сафро ажралишини рағбатлантиради, қонда холестерин даражасини пасайтиради, гепатоцитларнинг регенерациясини рағбатлантиради; сийдик ҳайдовчи ва гиполипидемик таъсир кўрсатади. Меъданинг тўлиб кетиш ёки чўзилиши ҳиссини камайтиради, спазмни бартараф қилади.

Организмдан мочевина, креатинин, ҳамда токсинларнинг (шу жумладан нитробирикмаларни, алкалоидларни, оғир металл тузларини) чиқарилишига ёрдам беради.

 

Қўлланилиши

Ўт йўлларининг гипотоник-гипокинетик тур дискинезияси, сурункали тошсиз холесцистит, турли этиологияли сурункали гепатит, сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали интоксикациялар (гепатотоксик моддалар, нитробирикмалар, алкалоидлар, оғир металл тузлари билан), диспептик бузилишлар (эпигастрияда оғирлик, метеоризм, кўнгил айниши, кекириш) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Доза ва қўллаш давомийлиги касалликнинг оғирлик даражасига қараб шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Овқатдан 15-30 минут олдин қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 200-300 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги 2-4 ҳафтани ташкил қилади. Даволашни 1-2 ойлик танаффусдан кейин шифокор билан келишилган ҳолда такрорлаш мумкин.

Ножўя таъсирлари

Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида диарея, қориннинг юқори қисмида оғриқ, кўнгил айниши ва жиғилдон қайнаши, аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Ҳар қандай одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни кейинчалик қўллаш юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига/мураккаб гулдошлар оиласига мансуб бошқа ўсимликларга юқори сезувчанлик, ўт йўлларининг ёки сийдик чиқариш йўлларини тутилиши, ўт қопини йиринглаши (эмпиема), ўт-тош касаллиги, ўткир гепатит, оғир жигар етишмовчилиги, буйракнинг ўткир касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз қандай бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг!

Препарат кумарин туридаги антикоагулянтларнинг (фенпрокумон, варфарин) таъсирини сусайтириши мумкин, бу антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади. Препарат гипоазотемик ва гипохолестеринемик воситалар билан бир вақтда қўлланганида гипоазотемик ва гипохолестеринемик самаралар кучайиши мумкин.

 

Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари.

Препаратни биринчи марта қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни кўрсатилган вақтдан ортиқ қабул қилманг!

Ўт йўлларини тутилишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлар ва жигарнинг оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар касаллик симптомлари сақланиб қолса ёки доимо қайталанса ёки диарея ёки қоринда оғриқ пайдо бўлган ҳолларда препарат билан даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Даволаш даврида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак. Препаратни узоқ муддат қўлланилганида қонда азот сақловчи моддалар ва холестериннинг даражаси пасаяди. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштираолмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактазани етишмовчилиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Махсус эҳтиёткорликлар

Бу гуруҳ препаратларини қабул қилишга Сиздаги илгариги реакциялар тўғрисида шифокорга албатта хабар беринг.

Болалар. 6 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик даврида фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Препаратни лактация даврида қўллашнинг зарурати туғилганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган. Препаратнинг ножўя самаралари кучайиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, симптоматик даволаш. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

Капсулалар 100 мг дан №10х2, №10х6 блистерлар қутида ёки 300 мг дан №10х3, №10х6 блистерлар қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил (100 мг ли доза), 2 йил (300 мг ли доза).

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 



Источник: meducate.uz


Добавить комментарий